"Ҳусан Чайка" велосипедда энди Ҳажга йўл олди HD

05.06.2017
"Ҳусан Чайка" лақаби билан танилган ўзбекистонлик нафақахўр Ҳусан Ҳожибоев Озодлик билан суҳбатда 2 июн куни Наманганнинг Чортоқ туманидан Ҳаж сафарига велосипедда йўлга чиққанини айтди. 75 ёшли Ҳусан бобо учун бу илк Ҳаж сафаридир. У якка ўзи ўтган йили президент Ислом Каримовнинг Самарқанддаги қабрини зиёрат қилган пайтда совға сифатида олган велосипедида кунига 200 километр йўл босиб, бир ярим ой ичида Саудия Арабистонининг Макка шаҳрига етиб олиш ниятида. 2 июл куни саҳарда Чортоқдаги уйидан велосипедда Ҳажга йўлга чиққан Ҳусан ота пешинга яқин Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига етиб келганини айтди. - Ангрен, Оҳангаронга буриладиган йўлдаги патир бозоридаман, тушлик қилиб турибман ҳозир. Бугун кечга яқин Оҳангаронга бориб самоварнинг (чойхона -таҳр.) қоровулхонасида тунайман. Ўша ерда биродарим бор. Эртага саҳар 4 да яна дальше кетаман”, - деди Ҳусан Ҳожибоев Озодлик мухбирига.

Похожие видео