Ойлиги $250дан ошмайдиган туркман мулозимларига ҳафтасига $740 тўлаб¸ Авазада дам олиш буюрилди HD

14.07.2019
Туркманистон шимолида жойлашган Тошҳовуз вилоятидаги давлат хизматчилари жорий ёзги меҳнат таътилини қаерда ўтказиш ҳақида оғиз очмайди. Бир неча давлат хизматчисининг Озодлик радиоси туркман хизматига хабар қилишича, ҳокимият идоралари уларга Туркманистоннинг Каспий денгизи бўйида жойлашган ҳашаматли Аваза курорт шаҳрига йўлланмалар сотиб олишни буюрган. Нархлар ўта қимматлиги учун у ердаги меҳмонхоналар йил бўйи бўш туради. − Улар бизга, кимки Авазага бормайдиган бўлса, лавозимидан 100 фоиз бўшатилади, деб айтди, − деди вилоятнинг энг йирик шаҳри тошҳовузлик давлат хизматчиси исмини ошкор қилмаслик шарти билан. Авторитар Туркманистонда ҳукуматга эътироз билдириш ёки танқидга заррача тоқат йўқлиги учун одамлар очиқ гапириш учун жазога тортилишдан қўрқади. Давлат хизматчиларига кўра, улар 10 кечалик дам олиш йўлланмаси учун одам бошига, тахминан, 740 АҚШ доллари тўлаши керак. Тошҳовузда сотилаётган йўлланмалар нархига меҳмонхона харажатлари ва нонушта киради, дейди турманистонлик хизматчилар. Улов, тушлик ва кечки овқат учун ёнидан пул тўлаши кераклиги айтилади. Тошҳовуздаги давлат амалдорлари Озодликнинг бу иддаоларга муносабат билдириш сўровини рад қилди. Туркманистонда давлат хизматчиларининг ўртача маоши 230 АҚШ долларини ташкил қилади ва бу улкан энергия ресурсларига эга бўлган мамлакат учун жуда пастдир.

Похожие видео