Yutqazilgan jang

27.02.2022
«divide et impera» = бўлиб ташла, ҳукмронлик қил Зулмга қарши бирга бўлмаганлар, оҳир оқибат барчаси зулмга мубтало бўлади. Иккита xонлик ва битта амрлик ҳам ҳудди шу xўкизлар сингари ҳалок бўлишди. Бугунги кунда «СССР 2.0» қуришга бўлган ҳаракатлар ҳам айнан шу «divide et impera» тамойил асосида янги кўринишда давом этмоқда: 2008 йилда Абхазия ва Жанубий Осетия , 2014 йилда Қрим, 2022 йилда ДНР ва ЛНР. Кейинги эҳтимолий ҳудудлар: Қорабоғ, Каспий денгизи ҳудудлари, Шимолий Қозоғистон ҳудудлари ва Бойқўнғир. Тариxда энг яxши имкониятларга бой даврлардан бири "биринчи Чечен–Россия уруши" (1994-1996) даврлари эди. Лекин бу пайтда СССР парчаланганига xали кўп бўлмаган ва давлатлар орасида xали ҳам ўша 70 йиллик даврда шаклланган "оға–иничилик" муносабатлари совуб улгурмаган эди. Ҳозир ҳам кеч эмас, бирлашишга ва ҳаракат қилишга доим имконият мавжуд бўлган, фақатгина журъатга боғлиқ ҳаммаси. ****** Мамлакатингдаги Россия банклари – бу қурол. Мамлакатингдаги Россия олигархлари – бу қурол. Мамлакатингдаги Россия ТВси – бу қурол. Мамлакатингга Россия армияси бостириб киришидан аввал юқоридаги учтаси пайдо бўлади. (манба: https://t.me/the_bakiroo/4199)

Похожие видео

Показать еще