Uzcard ўрнига Humo... Бир монополист ўрнини иккинчиси эгалламоқдами? HD

17.01.2020
Ўзбекистон Марказий банки мамлакат тижорат банкларига ўз мижозларини зудлик билан HUMO карталарига ўтказишни буюрди. Тижорат банки ходимлари берган бу маълумотни Тошкент ҳукуматининг банк-молия секторига бевосита алоқадор мулозими тасдиқлади. Тижорат банклари¸ бундай оғзаки буйруқни “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунга зид¸ ўзлари учун зиëнли деб баҳолаган бўлса¸ ҳукумат мулозими буни Uzcard монополиясини тугатишга қаратилган "ижобий ҳаракат" сифатида изоҳлади. Марказий банк матбуот хизмати бу маълумотга изоҳ беришни истамади. Марказий банкнинг оғзаки буйруғи Озодликка боғланган Ўзбекистон тижорат банклари ходимларидан бир нечтаси¸ айни кунларда ўз мижозларини тўлиғича HUMO картасига ўтказиш борасидаги босимнинг кучайиб кетганини иддао қилди. “Марказий банк мажлис ўтказиб (14 январь куни) бир кун ичида банкларнинг ҳамма мижозларига HUMO карточкаси очилсин ва ойликлари бундан кейин HUMO картасига туширилсин¸ деган вазифа берди. Бу - ҳамма юридик шахслар ва уларнинг жисмоний шахс бўлган ишчиларининг карталари¸ содда қилиб айтганда¸ бутун мамлакат HUMO га ўтиши керак¸ деганидир. Mана икки кундирки банклар ва уларнинг филиаллари ўз мижозлари учун шартнома мавжуд бўлмасада¸ HUMO карталари очишмоқда ва мижозларга қўнғироқ қилиб янги HUMO карталарини олиб кетишни эслатишмоқда. Банкларнинг пластик карта бўлимлари икки кундан бери уйига кетмасдан мижозларга HUMO карта очиш билан овора”¸ деб хабар ëзди банк номи ва шахси сир қолишини сўраган тижорат банки ходими.

Похожие видео