Гулчеҳра Саъдуллаева армони, Фатхулла Маъсудов, ижоди, оиласи ва куёви ҳақида | Yonimizda, yodimizda HD

28.09.2021
"Ёнимизда, ёдимизда" кўрсатуви "Маданият ва маърифат" телеканали Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра САЪДУЛЛАЕВАни халқимиз кино ва театрдаги бетакрор роллари ҳамда дубляждаги ўзига хос маҳорати туфайли яхши билишади. Айниқса, унинг «Ўтган кунлар» фильмидаги Зайнаб образи томошабинлар ёдида муҳрланиб қолган. Қуйида актриса билан яратган образлари, оила ва санъат мавзусида бўлган суҳбат муштарийларимизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз. - ХХ –аср ўзбек аёли қандай бўлиши ҳақида учрашувларга борганимизда сўрашади. Бу асрнинг аёллари ўзининг самимийлигини, вафодорлигини, бир сўз билан айтганда аёл эканлигини унутмаслиги керак. У ХХI аср бўладими ёки ХVI аср, аёл киши барибир замонлар ўтса ҳам аёллигича қолади. Оила қургандан кейин ҳам нафислиги ва назокатини унутмаган бўлиши лозим. Турмушга чиқмасимдан анча аввалроқ, тахминан 12-14 ёшлар чамасида эдим. Раҳматли бувижоним "Турмушга чиқиш осон, этик ечиш қийин” деган мақолни менга айтиб, турмушда учрайдиган ҳар хил қийинчиликларни гапириб ўтирардилар. Бу сўзларни қулоғимга кўп қўйганликлари учун оилада учрайдиган қийинчиликларга тайёр бўлиб, турмушаг чиққанман. Оилада учрайдиган паст-баландликларни одатий ҳол деб қабул қилганим, ҳаётда менга кўп ёрдам берган. Аёл бўлиш, унинг вазифаси қийин. Лекин энг бахтли аёл деб оиласидан ўз бахтини топиб, фарзандларидан тиниб-тинчиган аёл деб биламан. Қийинчиликлар олдида гандираклаб қолмасдан фақат сабр-бардош билан бу кунлар ўтиб кетишига ишонган аёлнигина ҳақиқий ўзбек бекаси, бегойими деб баралла айта оламан. Қиз бола қандай ният қилса, ниятига яраша Яратган Эгам унга берар экан. Бувим ҳар доим энг беғубор пайтингда қанча орзуларинг бўлса, ният қил деб айтар эдилар. "Бир куни шаҳзоданг оппоқ отда қаршингда пайдо бўлганида, уни рад этма. Уни бахтим деб билганингдан кейин эса ҳурматини ҳар доим жойига қўй. Эркак - ярим пир” деб кўп таъкидлардилар. Ўшандаёқ шаҳзодам келишига қаттиқ ишонганман ва ўн саккиз ёшимда чиндан ҳам ўзлари билан бахт шаҳри томон олиб кетганлар. Каттагина оилага келин бўлиб тушганман. Мендан ташқари бу оилада ўн тўрт жон бор эди, шундай бўлишига қарамасдан меҳр-оқибат кучли эди. Келинлигимда ўша вақтларда суратга олинаётган фильмларнинг бош қаҳрамонларини ижро этардим. Бу ёшда катта-катта ролларни ўйнашим осон эмас эди, аммо шундай бўлишига қарамасдан съёмкалардан келишим билан фартукни тақиб, қайнонамнинг хизматларини қилардим. Уларга хизмат қилиш завқ бағишларди. Илк бор келин бўлиб тушган хонадонимда шўрва пиширганман. Очиғини айтаман, ўша вақтларда мазали овқатлар қилишга уста эмасдим, аммо шўрвамни кўкларга кўтариб, мақтаб-мақтаб ичишган. Агар ўша шўрвани ҳозир кимдир менга тайёрлаб берса оғзимга ҳам олмаслигим аниқ, аммо улар меҳнатдан кўнглим қолмаслиги учун роса мақташган. Бу мақтовлардан кейин уйдагиларнинг кўнглини олишга янада кўпроқ интилардим. Қайнсингилларим-синглим, қайнукаларим - дўстимдек эди. Ҳовлида улар волейбол ўйнашса, келин бўлиб мен ҳам уларга қўшилиб ўйнардим. Гупиллаб турган қорда ўйнашни, сайр

Похожие видео