Рус кампир. ўлдир. айб. ўзб.лик умрбод қамалиши мумкин
Ўтган йилнинг август ойида 72 ёшли рус аёлини ўлдириб, зўрлаганликда айбланаётган 23 ёшли ўзбекистонлик йигит яна камида тўртта жиноятга алоқадорликда гумон қилинмоқда. 2013 йилнинг 28 февралида Москвада қўлга олинган Ўзбекистон фуқаросига ўтган йили шаҳарнинг Битцево паркида мурдаси аниқланган 72 ёшли аёлни ўлдирганлик айблови эълон қилинди. Москва шаҳар Тергов қўмитаси бош бошқармаси раҳбари муовини Сергей Стукалов берган маълумотга кўра, бу шахс кампирни аввал ўлдириб, кейин унга жинсий тажовуз қилган. - Терговчилар томонидан аёл қаттиқ калтаклангани ва зўрлангани аниқланди. Олинган жароҳатлардан у ҳодиса жойида жон берган. Пойтахтнинг Жануби-шарқий округи жиноят қидирув бўлими ходимлари терговчилари билан бирга бу жиноятни содир этганликда айбланаётган жиноятчининг шахси аниқланди. У 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Рустам Нурматовдир,- дейди Озодликка Сергей Стукалов.