Тожкистонда яна рейдлар HD
Тожикистон ички ишлар вазирлиги Душанбе шаҳрида рейдлар ўтказди. Рейдлар натижасида 72 та кўнгил очар марказлари ёпилди. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, вояга етмаган болаларнинг асосий қисми у ерларда вақт ўтказяпти. Ички ишлар вазирлиги мабуот котиби Умаржон Имомалининг Озодликка берган суҳбатида айтишича, охирги уч ой ичида уч ярим минг вояга етмаган боллалар ушланган, ота-оналари эса жаримага тортилган.2-январда интернет-кафеда ёшлар орасида жанжал чиқди, икки киши пичоқланди. Иккиси ҳам мактаб ўқувчилар эди. Иккаласи ҳам касалхонада жон берди. Мактаб ўқувчиларининг интернет-кафеларда мунтазам вақт кечиришлари ва компютер ўйинларидаги қаҳрамонларга тақлид қилган тарзда кўплаб ўсмирларда зўравонлик белгилари кўриниш беряпти. Давлат раҳбарлари мактаб ёшидаги ўспиринларни масжидларни зиёрат қилишни ҳам тақиқлаяпти. Ёшлар албатта бўш вақтларини ўтказиш учун оқ ёки қора йўлни танлайдилар. Жамият қандай бўлса, ёшлар ҳам шу жамиятга тақлид қилиб вояга етади. Пайғамбаримиз С.А.В шундай дедилар: “Ҳар бир туғилган чақалоқ соф фитратда туғилади. Ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилиб тарбиялайди. Шу тариқа боланинг тили шукр қилувчи ёки куфр қилувчи бўлади.” Соф қалбли ёшларимиз вояга етаркан наъмуна олиш учун бу қадар бузуқ жамиятда вояга етяптики, 90 фоиз аҳолиси мусулмон, намоз ўқиганлар эса террорист. Президент каъбани тавоф қилгани кетади-ю, соқол қўйишлик суннат эмас, жиноят. Дини ислом, тузуми эса куфр бўлган жамиятда қандай ёшлар вояга етсин?
Похожие видео
Показать еще