Uzbektoshaka
ТАНИШГАНИМДАН ХУРСАНДМАН... 2016 йилнинг қадами қутлуғ келди. Бу йилги ўқув йили якунланаётган пайтлардауч йил аввал ёзган киносценаримнинг суратга олиш ишлари бошлаётгани ҳақида фейсбукдан СМС олдим. Бу оддий СМС эмас, қайта-қайта ўқишга, кўзга суртишга арзигулик ширали шеърдай, санъат асаридай эди гўё. Осмонларга сиғмай кетдим. Унда шундай ёзилганди: “Ўзбектош, ҳорманг. Бизнинг киностудия Сизнинг “Супер севги” сценарингизни кино қилмоқчимиз. Алоқа чиқинг. Ҳурмат билан Нодира Даврон.” Яна суратга олиш жараёнларидай қизиқ ва қайноқ оламга шўнғидик. Ўзим таҳсил олаётган Санъат ва маданият институтиталабаларини ҳам жалб қилган ҳолда белгиланган муддатда съемкани тугатдик. Нодира опа Даврон билан танишувимиз шундай бўлди ва ижодий парвоз масштабини кенгайтирдик. Асарларим қўғирчоқ театрларида саҳналаштирилганидан хабар топган Нодира опа болажонлар учун фильм ишлаш таклифини берди. Бу ҳамкорлик натижасида “Сабоқ”, “Шумтакалар”, “Шаддод қизалоқ” юморга бой, тарбиявий таъсири кучли қисқа метражли фильмлари дунёга келди ва эфир орқали намойиш этилди. Ҳозирги кунда биз ҳамкорликда янги киностудия ташкил қилиб, тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда катта фестивалларда ютуқлар келтира оладиган фильмлар бошлаш арафасида турибмиз. Хуллас, мен Ўзбектош Қилич Нодира опа Даврон билан танишганимдан хурсандлигимни айтган ҳолда санъат дунёсида катта марралар бизга яқин турганлигини айтмоқчиман. 93-325-40-44