Гулистон университети проректори пора олганликда гумонланиб ҳибс этилди HD

10.09.2014
Гулистон Давлат университети проректори пора олишда гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар берган Озодлик манбасига кўра, иш кабинетида Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб кетилган. Бу сўнгги икки ой ичида университетда пора олишда гумонланиб қўлга олинган иккинчи мулозимдир. Гулистон давлат университетининг маънавий ва маърифий ишлари бўйича проректори 35 ёшли Султон Нормаматов 5 сентябрь куни соат 16да миллий хавфсизлик ходимлари томонидан иш кабинетида ҳибс қилинган. Исми сир қолиш шарти билан бу ҳақда Озодликка маълум қилган университет ўқитувчисига кўра, Султон Нормаматов бу йил ўқишга кирган талабадан пора олишда гумонланмоқда: - Проректор бу йилги кириш имтиҳонлари пайтида ижодий имтиҳонларга масъул котиб бўлган. Бу воқеадан яхши хабари бор университет раҳбарларидан бирининг айтишича, ана шу имтиҳондан домланинг ёрдами билан ўтган, лекин келишилган ҳақни бермаган студентдан 500 доллар миқдорида пора олаётганда, миллий хавфсизлик ходимлари кабинетга бостириб кириб проректорни ҳибс қилган, деди ўқитувчи.

Похожие видео