Иштихон тумани ҳокими иштихонликлар муаммоларини тинглади | Xalq bilan muloqot HD

12.02.2021
"Халқ билан мулоқот" кўрсатуви "Маҳалла" телеканали "Халқ билан мулоқот" ижодий гуруҳи бир неча кундан бери Самарқанд вилоятида ўз хизмат сафарини давом эттирмоқда. Бугун биз Самарқанд вилоятининг Иштихон туманига ташриф буюрдик, Иштихон туманида бугунги кунда 267мингдан ошиқ фуқаро истиқомат қилади. Бугун халқ қабулхонасининг ташаббуси билан туман ҳокими ва сектор раҳбарлари шу ерда халқни қабул қилишмоқда. Демак, бугун мамлакатда олиб борилаётган янги тизим, халқ ичида юриш, муаммоларни ўрганиш, муаммоларга ечим топиш билан боғлиқ ишлар долзарб бўлиб турган бир пайтда, барча мутасадди ходимлар мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлаллрнинг самарасини таъминлашда масъулиятли ҳисобланадилар. Бугун Самарқанд вилояти Иштихон тумани ҳокими Шуҳрат Ниғматов халқ қабулхонасида иштихонбликларни қабул қилади. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz

Похожие видео