OzodNazar: "Мирзиёев ҳам халққа берилаётган эркинликни чеклашга мажбур бўлади!" HD

20.02.2018
19 февралдан бошлаб Zo"rTVда "Севги изтироби" турк сериали намойиши тўхтатиб қўйилди. Бу воқеа сериалнинг кейинги ҳафталар давомида ижтимоий тармоқлардаги фаол диндорлар томонидан "соф исломий ахлоқ нормалари ва миллий менталитетга зид", деган айбловлари фонида юз берди. Ўзбекистондаги айрим сайтлар “Севги изтироби” фильмини туркчадан ўзбекчага дубляж қилган актёрларга "миллат хоини" тамғаси босишгача бориб етди. Ижтимоий тармоқлардаги ўзбек юзерларини икки қутбга бўлган бу воқеа¸ демократик қадриятлар ҳимояси билан шуғулланиб келаëтган фаоллар томонидан "диний радикалларнинг Мирзиëев халққа бераëтган эркинликни конституция ва қонунларга зид равишда суистеъмол қилаëтгани ифодаси" сифатида баҳоланмоқда. 80-йиллардан бери ўзбек жамияти¸ давлат бошқарувида демократик қадриятлар ўринлашиши учун курашиб келаëтган мухолифат фаоли¸ асосан, диндорлар ҳақлари ҳимоячиси Дилором Исҳоқованинг фикрича¸ "дин ва сўз эркинлигидан демократик қадриятларга ҳужум қилиш¸ бошқалар ҳақларини чеклаш¸ фундаментал исломга қайтиш ғояларини агрессив шаклда тарғиб қилиш учун фойдаланиш миллат ва давлат хавфсизлигига жиддий таҳдиддир".

Похожие видео