Лола Каримова -Тиллаева Ҳолливуд юлдузлари роль ўйнаган Мирзо Улуғбек фильмига продюсерлик қилди HD
Ўзбекистон биринчи президентининг қизи Лола Каримова –Тиллаева Мирзо Улуғбек тўғрисидаги ҳужжатли фильмга продюсерлик қилди. “Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” номли ҳужжатли фильм тақдимоти яқин кунларда ўтказилиши айтилмоқда. Бадиий кино элементлари бўлган мазкур ҳужжатли фильмда Ҳолливуд юлдузлари ҳам роллар ижро этган. Хабарда билдирилишича, ҳужжатли фильмда жаҳон киномотографияси юлдузлари Винсент Кассель, Арманд Ассанте, Франциско Овалле ҳамда ўзбек актёрлари Маъруф Отажонов, Жавохир Зокиров ва Хошим Арслонов роль ўйнаган. Фильм мусиқасини Ҳолливуднинг машҳур композитори Уолтер Афанасьев ёзган. Уолтер Афанасьев “Титаник”, “Аладдин”, Нотр-Дамлик букри”, “Геркулес” ва бошқа фильмларга ёзилган мусиқаларнинг продюсери ҳисобланади. Фильм саунтрекини эса Севара Назархон ижро этган. Ўзбек режиссёри Баҳодир Йўлдошев томонидан суратга олинган фильмда Улуғбекнинг жаҳон фани тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида Британия, АҚШ, Франция, Ўзбекистон, Дания, Россия ва Нидерландлар олимлари фикр билдирганлар.