ЎФФ Бабаянга "Пахтакор"да ҳам расман бош мураббий бўлиб ишлашга рухсат берди HD

09.01.2017
Тошкентдаги Озодлик манбаларининг хабар беришича, Ўзбекистон Футбол Федерацияси (ЎФФ) президенти Мираброр Усмонов мамлакат миллий жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаянга "Пахтакор" клубига ҳам расман бош мураббийлик қилишга рухсат берган. Агар Самвел Бабаян ўз режасига содиқ қолса, яқин кунлар ичида у "Пахтакор"га бош мураббий қилиб тайинлангани ҳақида расмий хабарлар ҳам чиқиб қолиш эҳтимоли бор. 6 январда Самвел Бабаян билан учрашган Мираброр Усмонов унга бир вақтнинг ўзида икки вазифани бажаришга изн берган. Озодлик манбаларидан бирининг айтишича, учрашув пайтида Самвел Бабаян терма жамоа йиғинлари оралиғида узоқ муддат мураббийлик амалиётисиз қолиб кетаётгани, бу эса унга терма учун селекция ишларини олиб боришга ҳалақит қилаётгани юзасидан шикоят қилган. “Шунингдек, Самвел Бабаян Мираброр Зуфаровичга: "Пахтакор" клубининг Олий лигадаги иштироки натижалари кескин сусайгани ҳам терма жамоага салбий кўрсатди, деб ўйлайман. Шу сабабдан ҳам термада, ҳам клубда мураббийлик қилишимга рухсат берсангиз клубга ҳам, термага ҳам фойдалироқ бўлар эди", деб айтди”, - дейди Озодлик манбаси.

Похожие видео