"Пахтакор"даги ўзгаришлар эҳтимоли "футболчилар руҳиятига таъсир қиляпти" HD

10.01.2017
"Пахтакор" футбол клуби бош мураббийи ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги хабар клубдаги "футболчилар руҳиятига таъсир қиляпти". Бу сўзлар Озодлик билан боғланган "Пахтакор" футбол клуби матбуот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров томонидан янгради. Озодлик 7 январь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси (ЎФФ) президенти Мираброр Усмонов мамлакат миллий жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаянга "Пахтакор" клубига ҳам расман бош мураббийлик қилишга рухсат бергани ҳақида хабар қилганди. Хабарда, шунингдек, Самвел Бабаян ўзи кўп йиллар ишлаган "Пахтакор"да мажлис ўтказгани ва унинг яна клубга қайтиши мумкинлиги билдирилди. Нодир Абдуқодировнинг айтишича, "Пахтакор" жорий бош мураббийи Григорий Колосовский унга телефон қилиб, мазкур хабар "футболчилар руҳиятига таъсир қиляпти" деб айтган. Озодлик хабарини "асоссиз", дея баҳолаш баробарида "Пахтакор" футбол клуби матбуот хизмати раҳбари унга раддия берилмаслигини маълум қилди.

Похожие видео