Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:1

15.11.2016
Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳридаги "World Cup" стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоасини қабул қилган мезбонлар иродали ғалабага эришди. Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида Марат Бикмаев Корея дарвозабони жуда қўпол хатосидан унумли фойдаланиб, 30 метрлардан бўш дарвозани ишғол қилди ва Ўзбекистон терма жамосини олдинга олиб чиқди – 0:1. Иккинчи бўлим мураббийлар жанги бўлди ва унда мезбонлар устози Ули Штилике ғалаба қозонди. Айнан у амалга оширган ўзгаришлар фойда келтирди. 67-дақиқада майдон эгаларининг чап қанотдан уюштиришган ҳужумини Нам Тай Ҳи гол билан якунланди – 1:1. 86-дақиқада Ку Жа Чол Лобанов дарвозасига иккинчи тўпни йўллади ва Самвел Бабаян жамоаси дурангдан ҳам қуруқ қолди. Бу Самвел Бабаян бошчилик қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 3-саралаш босқичидаги иккинчи мағлубияти бўлди. Аввалроқ жамоа ўз майдонида Эрондан 0:1 ҳисобида енгилганди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 3-саралаш босқичининг 1-даврасини Эрон ва Жанубий Кореядан кейин 3-ўринда якунлади.

Похожие видео

Показать еще