"Раҳбарлар осмонда учиб юрибди... Тадбиркорни бошида олиб юриш ўрнига бошимизга чиқиб олган!" HD
"МИБ ноҳақликлари сабаб азият чекмоқдаман. Мажбурий ижро бюросига кўра, мен давлатдан 13 миллион сўм қарзим бор экан. Шу қарздорлик бўйича мени чақирмай судга ҳам беришга улгурибди, менсиз ижроси ҳам чиқибди эмиш... Энди нима, улар келиб уйимдаги нарсаларимни мусодара қиладими? Бу қаердан чиққан нарса? Тушунмаяпман буни... Биз 21-арсда яшаймизми? Туманимиздаги Давлат солиқ инспексияси раҳбарига мурожаат қилганимда тайинли гап ололмадим. Тадбиркорнинг оғирини енгил қилишнинг ўрнига уларга қийинчиликлар яратаяптику. Бунга чора кўриладими? Сурхандарё вилояти, Қизириқ тумани".