Испан сайëҳлари шикояти ортидан Бухородаги машҳур ресторан ва меҳмонхона текшир-текшир остида қолди HD

05.12.2018
Халқаро туризм агентликлари рейтинги бўйича Бухородаги энг яхши 10 ресторандан бири саналган "Бадриддин" ресторани бу ерда овқатланган испаниялик эр-хотиннинг оғзаки шикояти ортидан, Озодлик кўрган ҳужжатларга кўра, маҳаллий ҳуқуқ тизимлари текширувлари ëмғири остида қолди. Бухоронинг сайëҳлар гавжум Лаби ҳовуз ансамблида жойлашган "Бадриддин" ресторанида жорий йилнинг 5 сентябрь куни емак еган испан туристларидан иккитаси вегетариан ошнинг қимматлигидан туризм полициясига оғзаки шикоят қилгани ортидан¸ вилоят ИИБси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғаган. Жиноят иши доирасида нафақат "Бадриддин" ресторани, балки у қарашли бўлган Бухоро Лола Сервис МЧЖ фаолияти ИИБ¸ прокуратура ва солиқчилар томонидан кенг кўламли тафтиш нишонига айланган. Бу ширкатга яқин тадбиркорлар¸ "ҳеч қандай жиноят аломати йўқ воқеа баҳонасида Лола сервиснинг нафақат "Бадриддин" ресторани¸ балки унинг икки меҳмонхонасини қасддан синдириш уринишлари бораëтгани" ва бунга маҳаллий матбуот ҳам жалб қилинганини билдирди. Жиноят ишини очган ва уни юритаëтган ИИБ расмийлари Озодликнинг воқеа юзасидан саволларига жавоб беришни истамади.

Похожие видео