UMAR XAYYOM/RUBOIY/3 QISM/TILLAYEV RAVSHAN омар хаям HD
Улуғ файласуф, шоир, мунажжим, математик ва табиб бўлган Ғиёсиддин Абулфатҳ Умар ибн Иброҳим Хайём Нишопурий Эроннинг Нишопур шаҳрида туғилган. Аниқ фанлар соҳасида ўз даврининг ягонаси бўлган олим томонидан тузилган тақвим, манбаларнинг якдиллик билан гувоҳлик беришича, амалдаги Григориан календаридан ҳам аниқроқ бўлган. Унинг риёзиёт, илми нужум ва фалсафага оид бир қанча асарлари бизгача етиб келган. Умар Хайём Нишопур, Балх, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида ўқийди. Ривоятларга қараганда Салжуқийлар вазири Низомулмулк унга Нишопур ҳокимлигини таклиф қилади. Лекин Умар Хайём бунга рози бўлмайди. У 1074 йилдан бошлаб Исфахон расадхонаси ишларига раҳбарлик қилиб, математика, астрономия соҳасида тадқиқотлар олиб боради. Унинг математика, фалакиётшунослик, фалсафага оид бир қанча асарлари ва кашфиётлари маълум. Масалан, 1077 йилда у юнон олими Эвклид китобига шарҳ ёзиб, бутун сонларнинг илдизини топиш йўлларини кўрсатиб беради. 1079 йилда Хайём янги ислоҳ қилинган календар ишлаб чиқаради. Бу календар Европада ундан 500 йил кейин қабул қилинган ва ҳозирги вақтгача қўлланилаётган Григориан календаридан ҳам аниқроқ бўлган. Шунингдек унинг «Рисолатул-кавн ват-таклиф» («Коинот ва унинг вазифалари»), «Рисола фил-вужуд» («Борлиқ ҳақида рисола»), «Рисола фи куллияти вужуд» («Борлиқ умумийлиги ҳақида рисола») каби асарлари ҳам машҳурдир. Умар Хайём ўзини сира ҳам шоир деб ҳисобламаган. Рубоийларини илмий изланишлардан чарчаган пайтида турли дафгарларнинг ҳошиясига битган. Қисмат ўйинини қарангки, олим ўз умрининг асосий қисмини сарфлаган фаннинг турли соҳаларидаги буюк кашфиётлари бир чеккада қолиб, у иккинчи даражали ҳисоблаган рубоийлари Хайём номини дунёга таратди. #UMARXAYYOM #RUBOIYLARI #UZBEK #TILLAYEVRAVSHAN #омар хаям
Похожие видео
Показать еще