Марҳабо талантлар 11 - Ҳамма ёқ таниш билиш HD
"Марҳабо Талантлар"нинг навбатдаги сонида "Элтуз" асли доғистонлик ўзбек, ҳозир Швецияда яшаётган 12 яшар иштирокчи Фотима Худойназарованинг ўзбек ёшлари орасида машҳур, тармоқда кенг тарқалган "Ҳамма ёқ таниш билиш" реп қўшиғига рақси ва ўзи басталаган видеоклипни танлади. (Баҳо бериш сиздан) Танлов шартлари Танловда иштирок этиш учун қўшиқ, ашула, рақс, шеърни ифодали ўқиш, стенд-ап шоу чиқиши, интермедия, скетч-фокус ва акробатика намойиши ëзилган видеотасвирни 2019 йил 1 декабрга қадар юбориш керак бўлади. Тасвирлар 7 минутдан ошмаслиги ва муаллифлик ҳуқуқи нормаларига риоя қилинган бўлиши шарт. Чолғу чалиш олқишланади. Фонограмма билан ижро қилмаслик сўралади. Танлов ғолиби ютубдаги томошабин сони билан аниқланади. Номзод юборган видео эълон қилинганидан кейин 10 кун ичидаги томошабинлар сони ҳисобга олинади. Видео эълон қилинганидан кейинги 10 кун ичида энг кўп кўрилган қатнашчи ягона ғолиб бўлади. Танлов ғолиби 27 декабрь куни эълон қилинади. Ғолибга шохи бир айланган қўчқор бўйнидаги арқонига қўшиб берилади. Марҳабо, талантлар! Қатнашишни истаганлар телеграм (t.me/eltuz), фейсбук, (facebook.com/eltuzcom) ва eltuz2015@gmail.com электрон почтаcи ёки +46 76 595 45 52 рақамли телефон орқали бизга мурожаат қилишсин.
Похожие видео
Показать еще