Муҳаммад Солиҳ: Иноятов Мудофаа Вазирлиги қурол-яроқ инвентарининг 5 фоизини ўз гуруҳига тарқатган

01.02.2018
Янгиланди: “Эрк” демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ “Элтуз” мухбири билан суҳбатда ўз тасарруфидаги маълумотларга асосланиб “Иноятов тарафдорларини заифлаштириш анча қийин бўлгани»ни айтди. “Иноятов Каримов ўлимидан кейин Мудофаа Вазирлиги қурол-яроқ инвентарининг 5 фоизини ўз гуруҳига тарқатган, деган маълумот бор бизда. Яъни Мудофаа Вазирлиги қурол захирасининг 5 фоизи Иноятов тарафдорлари қўлида бўлган. Уларда Иноятов тарафини олиб қуролли қаршилик қилиш режаси бўлган. Шу боис, Мирзиëевга Иноятовни кетказиш учун бир йил керак бўлди”, дейди суҳбатдош.

Похожие видео