Шералини 10 йилга қаматган аёл касалми? HD

02.12.2017
1 декабр куни Тошкент шахар судида "Одам савдоси"да айбланиб 10 йилга қамалган 28 яшар Шерали Маҳмудов шикояти бўйича аппеляция суди бошланди. Даъвогар, тошкентлик 37 яшар Севара Ғуломова томонидан судда ҳеч ким қатнашмаган, бироқ аппеляция ҳайъати айбланувчи томон Шерали Маҳмудовнинг келтирган далилларни тинглаган. Ғуломова Истанбулнинг Божилар маҳалласида 2016 йил охирида 3 ой жинсий қулликда ушлаганини айтиб Махмудовни судга берган, 17 октябр куни Махмудов 10 йил озодликдан махрум килинган эди. Аппеляция шикоятига кўра, суд айблов томони даъвосига таяниб, далил ва ҳужжатларни чуқур ўрганмасдан Маҳмудовга нисбатан асоссиз ҳукм чиқарган. Сергели туман судьяси Музаффар Қўқиевнинг 17 октябрда чиқарган ҳукмига кўра, Маҳмудов Республика Жиноят Кодексининг, 135-моддасига кўра, "Одам савдоси"да айбланган. Маҳмудов "бачадон саратонидан даволаниш учун Туркияга борган Севара Ғуломовани фоҳишаликка мажбурлаганлиги" айтилади, жумладан суд ҳукмида. Элтуз мухбири билан гаплашган текстил фабрикаси ходимлари Махмудовнинг "одам савдоси" ёки "фохишафурушликка хеч бир алоқаси йўқлигини айтишди. "Элтуз" нашрининг Туркияда ўтказган суриштируви, воқеанинг кўпроқ оилавий можарога яқинлигини кўрсатмоқда. Маҳмудовнинг яқинлари Элтузга, давогарнинг "ўйнаши" бўлган Алишерни рашк қилиб, унинг укаси Шералидан қасд олганини билдиришмоқда. Ғуломовага тегишли экани айтиладиган, давогарнинг яқинларига жўнатилган СМСларда ҳам унинг жазманидан қасд олганига очиқ ишоралар бор. Шунингдек, маҳкум томонига кўра, аёлнинг Туркияга бачадон саратонидан даволанишга боргани ҳақидаги иддаоси ҳам ёлғон. У судга тақдим қилган ҳужжат, фақат шахснинг текширувдан ўтганлиги ҳақида маълумотнома бўлиб, бу касаллик ташхиси эмас. "Элтуз" нашрининг Туркиядаги онкологик касалхонасидан олган ҳужжатда ҳам Ғуломованинг Туркияда даволанмаганлиги айтилади. Суднинг кейинги мажлиси 12 декабрга белгиланди. Элтуз нашри воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Похожие видео

Показать еще