Қўрқувнинг нариёғида, 30-қисм. "Гадилло" Антоненко
"2017 йил январ ойида, яъни менинг озодликка чиқиб кетишимга саноқли кунлар қолганида, биз охирги марта учрашиб суҳбатлашдик. Бизнинг бу охирги суҳбатимиз чоғида Антоненко мени ҳайрон қолдирди, яъни у Каримов яратган режими ва унинг ўрнини эгаллаган Мирзиёев сиёсатини қўллаб-қувватловчи бир оғиз ҳам сўз айтмади. Аксинча, суҳбатимиз бутунлай бошқа, мен учун ўта муҳим нарсалар ҳақида кечди". “Элтуз” нашри собиқ сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжоннинг қамоқда ёзган “Қўрқувнинг нариёғида” иккинчи китоби 30-қисми аудиоверсиясини тақдим этади.