Ўзбекистонда "геронтократия"ми ёки Қари билганни пари билмасми? HD

26.06.2014
Ўзбекистон ҳокимияти тепасига келганига 23 июнь куни 25 йил тўлган Ислом Каримовнинг ёши 77 га қараб кетаяпти. 23 июнь куни мамлакат хавфсизлик хизматига 20 йилдан бери раҳбарлик қилиб келаётган Рустам Иноятовнинг ёши 70 га тўлди. Бу ҳолат аъзолари мутлақ кўпчилигининг ёши 70 дан баланд қариялар бўлган КПСС МК Сиёсий бюросини эслатмоқда. "Геронтократия" ("Қариялар ҳокимияти") атамаси аниқламаси билан мустақил танишишни Сиз тингловчига қолдирамиз. Публицистлар бу атама билан одатда кадрлар алмаштирилмаслиги оқибатида қолоқлик ва таназзулга элтувчи бошқарув усулини аташларини эслатиб қўймоқчимиз, холос. Бироқ, ўзбек ёзувчиси ва педагоги, психология фанлари номзоди Маҳмуджон Йўлдошевнинг фикрича, Ўзбекистон раҳбариятига нисбатан геронтократия атамасини қўллаш тўғри эмас. Унинг фикрича, бу ҳолатда "Қари билганни пари билмас" нақли ўринлидир. Демак, OzodNazarнинг бугунги меҳмони -- Маҳмуджон Йўлдошев.

Похожие видео