МУНОФИҚЛИК АЛОМАТЛАРИ. АБДУЛЛОХ ДОМЛА.

30.01.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, бажармайди, омонат топширилса, хиёнат қилади», дедилар». Муттафақун алайҳи – Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. Мунофиқ – бу ташида ўзини мусулмон ва иймон келтирган шахс сифатида кўрсатадиган, лекин аслида иймон келтирмаган ва қалбида кофирлигича қолган кишидир. Араблар исломдан аввалги даврларда «мунофиқ» сўзини Ислом келгандан кейинги маъносида тушунмаганлар, яъни бу сўз Ислом келишидан олдин ўзини иймон келтиргандек кўрсатиб, аслида кофир бўлиш маъносида қўлланилмаган. Бу сўзнинг асл ўзаги «нафақ» сўзидан олинган бўлиб, баъзи кемирувчилар кавлайдиган инга нисбатан ишлатилади. Уларнинг инида икки тешиги бўлади ва агар бир тешик тарафдан хавф келаётганини сезса иккинчи тешикдан қочиб қолади. Мунофиқнинг ҳам икки юзи бўлиб, вазият тақозосига кўра ўзгартириб тургани учун шундай номланган. Уламолар мунофиқлик икки хил кўринишда бўлишини айтадилар: Биринчиси, инсон аслида кофир бўлган ҳолатда ўзини иймон келтиргандек тутиши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидаги мунофиқлар ана шундай бўлганлар. Иккинчиси, ҳеч ким билмайдиган ҳолат бўлса дин буйруқларига тўлиқ риоя қилмаслик, бошқалар биладиган ҳолатларда эса тўлиқ риоя қилиш бўлиб, бу ҳам нифоқ дейилади. Аллома Хаттобий роҳимаҳуллоҳ шу маънони зикр қилганлар. Шунга кўра биринчи турдаги нифоқ – эътиқодий, иккинчиси эса амалий нифоқ деб номланади. Баъзи инсонларда мана шу аломатларнинг барчаси топилиши ва шу билан бирга мўмин бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам Имом Нававий ҳадиснинг маъноси унда зикр қилинган аломатлар топилган киши мунофиққа ўхшаб, уларда бор хулқларга эга бўлиб қолиши маъносида эканини айтганлар. Бошқа уламолар, хусусан, Имом Қуртубий эса ҳадисда амалий нифоқ назарда тутилган, дейдилар. Чунки, Умар розияллоҳу анҳу ҳам Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан: «Менда нифоқдан бирор нарса борлигини биласанми?», деб сўраганлар ва бундан эътиқоддаги нифоқни эмас, балки амалдаги нифоқни назарда тутганлар. У зот куфр маъносидаги нифоқни назарда тутган бўлишлари асло мумкин эмас. Ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Мунофиқларнинг сифатлари билан сифатланиб қолишдан қаттиқ қайтарилганлиги. 2. Мусулмон инсон улардан сақланиш учун ҳам мунофиқларнинг сифатларини яхши билиб олиши лозимлиги. Бу сифатлар қуйидагилардир: 1. Ёлғон гапириш. Ёлғон – бу воқеликдаги нарсанинг тескарисини гапириш бўлиб, бу ҳаром амал саналади. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ёлғоннинг ҳаром эканлигига Қуръон ва Суннатда бир қанча далиллар келган. У энг хунук гуноҳ ва уятли айблардан саналади. Унинг ҳаром эканига умматнинг барчаси иттифоқ қилган». 2. Ваъдага хилоф қилиш. Ҳадис ваъдага хилоф қилиш ҳам мунофиқларнинг аломати бўлгани учун ҳаром амал эканлигини билдиради. 3. Омонатга хиёнат қилиш. Масалан, инсонга бир киши бир нарсани омонат топшириб, сақлаб туришини сўради. Омонатни қабул қилган инсон уни ишлатиб юрса ёки бепарволик қилиб уни сақламайдиган

Похожие видео

Показать еще