Гимн профессионального футбольного клуба "Бухара"
Anthem of professional football club "Bukhara" Гимн профессионального футбольного клуба "Бухара" Ям яшил майдон узра учқур шамолмиз Ҳар ўйинда ҳар жойда доим ҳалолмиз Жамоа шаъни учун жонимиз фидо Илдизлари мустаҳкам умид ниҳолмиз Етти пирлар қўллайди толе бизга ёр Навқиронмиз мағрурмиз мисоли минор Ҳар нафасда бирдаммиз синмаймиз зинҳор Мухлисларнинг олқиши бизга мададкор Истагимиз бизларни танисин дунё Ғалабага интилиб тинмаймиз асло Шундай сўзлар янграсин кенг дунё аро Қани! Олға “Бухоро”, олға “Бухоро” Бошимиздан ўтса ҳам турли синовлар Тўхтата олмади тўсиқ ва ғовлар Қалбимизда жўшқин эзгу ниятлар Бизлар ўчмас оловмиз, ўчмас оловлар Нурли бўлсин йўлимиз “Нурафшон” каби Қани олға “Бухоро” ютуқлар сари Эгнимизда осмон ва оппоқ қор ранги Барчамиз ака-ука бир жон сингари Истагимиз бизларни танисин дунё Ғалабага интилиб тинмаймиз асло Шундай сўзлар янграсин кенг дунё аро Қани! Олға “Бухоро”, олға “Бухоро”