Ёши улуғ отахон нега шаръий никоҳидаги аёлини пичоқлаб ўлдирди? HD
Ширин шаҳрида ёши улуғ отахон ўзининг шаръий никоҳида бўлган аёлнинг қотилига айланди. Мазкур жиноят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан кенг жамоатчилик олдида муҳокама қилинди. Олинган маълумотларга кўра жорий йилнинг 18 январ куни Ҳалимов турмуш ўртоғи Муҳаррам Ҳамидова билан ўзаро келишмовчиликка боради. Асаби бузилган гумонланувчи ошхона пичоғи билан жабрланувчига беш марта зарба беради. Натижада жабрланувчи Муҳаррам Ҳамидова ички ва ташқи қон кетиши натижасида воқеа жойида вафот этади. Гумонланувчи ўз айбига иқрор бўлиб Ширин шаҳар ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Муҳокамада жиноятчилик ва унинг келиб чиқиш сабаблари кенг жамоатчилик олдида кўриб чиқилди. Унда барча томонларнинг фикрлари тингланди. Мамлакатимизда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш олиб борилсада, ҳали ҳамон бу каби кўнгилсиз ҳолатлар учраб турипти. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz