Ер юзидаги энг ёши улуғ эркак Японияда яшайди HD
Сешанба куни 112 га чиққан япониялик Масозо Нонака Ер юзидаги энг ёши улуғ эркак ўлароқ тан олинди. 1905 йилнинг 25 июлида, яъни Альберт Эйнштейн нисбийлик назариясини эълон қилишидан бир неча ой аввал туғилган Нонака “Гиннес рекордлари” ташкилоти сертификати билан тақдирланди. Нонака Япониянинг Хоккайдо оролида оила аъзолари билан яшайди. Оиланинг термал булоққа эга меҳмонхонаси бор. Нонаканинг невараси Юко Нонака AFP агентлиги билан суҳбатда: - У коляска ёрдамида ҳаракатланади, лекин аҳволи жуда яхши, - деди. - Бобом ширинликларни севади – япон ширинликларини ҳам, ғарб ширинликларини ҳам, - дея сўзини давом эттирди у. - Ҳар куни газета ўқийди ва тез-тез иссиқ булоқда чўмилади. Нонаканинг етти укаси ва бир синглиси бор. Улар Хоккайдо оролидаги Ашоро шаҳрида яшайди. Нонака 1931 йил Ҳацунога уйланган. Улар беш фарзанд кўрган.