НАТОнинг навбатдаги ўлжаси HD

18.12.2018
НАТОнинг навбатдаги ўлжаси Ўзбекистоннинг НАТО билан алоқалар ўрнатиш ваколати Латвия элчихонасидан Туркия элчихонасига ўтказилди. ЎзАнинг 4 декабрь куни хабар беришича, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2019-2020 йилларда НАТО ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш ваколатини бажаради. Латвия элчихонаси бу ваколатни Тошкентдаги “Wyndham” меҳмонхонасининг анжуманлар залида ўтган маросим пайтида топширган. Латвия элчихонаси бу иш билан икки йил давомида шуғулланиб келган эди. Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси ўтган йили Брюсселдаги НАТО марказига НАТО ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш ваколатини бажариш вазифасини олиш учун сўровнома юборган ва ижобий жавоб олган. “Ўзбекистон НАТО учун ҳам муҳим мамлакатлардан ҳисобланади. Чунки НАТО Афғонистонга Ўзбекистон орқали инсонпарварлик ёрдамларини жўнатишни кўзлаган. Биз бу соҳаларда Ўзбекистон ва НАТО ўртасида маълумотлар алмашинишда ҳам кўприк вазифасини бажарамиз”, - деб айтган Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмет Башар Шен. Йирик давлатлар ҳарбий ва иқтисодий имкониятлари орқали ҳаётнинг ҳар бир соҳасини ўз назоратига олишга уринмоқда. НАТО ўзига янги малайларни жалб қилишда давом этяпти. Албатта “терроризмга қарши кураш” шиори уларга яна ҳам ишларини жадаллаштиришга баҳона бўлди. НАТОга аъзо бўлган заиф давлатлар унга итоат қилиши билан кучланмайдилар. Аксинча яна йирик давлатлар қўлида ўйинчоқ бўладилар холос. НАТОнинг Ўзбекистонга эътиборини кучайтиришдан мақсади, Ўзбекистонни ўзига қарам қилмоқчи бўлган Россияга ҳам тўсиқ қўймоқчи. Хуллас, барча йирик давлатлар дунёга ҳукмронлик қилишда ўз ўйинларини ким ўзарга йўлга қўймоқда. “Ҳукм-ҳокимлик фақат Аллоҳникидир. У Зот сизларни фақат Ўзигагина ибодат қилишга буюргандир. Энг тўғри дин мана шудир. Лекин одамларнинг кўплари буни билмайдилар”. (12:40)

Похожие видео

Показать еще