Каримов ШҲТда "ўзгача позицияси" билан қатнашмоқда HD
6-7 июн кунлари Пекинда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилмоқда. Унда ташкилотга аъзо давлатлар етакчиларининг барчаси иштирок этмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳам 5 июн куни Пекинга етиб борди. Айни пайтда саммит тугайдиган пайшанба куни Тожикистонда ШҲТнинг бир ҳафталик ҳарбий машғулотлари бошланади. Унда Ўзбекистондан ташқари барча аъзо давлатлар қуролли кучлари иштирок этади.