Нима учун Қозоғистон Қирғизистонга меҳрибонлик қиляпти? HD
Нима учун Қозоғистон Қирғизистонга меҳрибонлик қиляпти? Миллий иқтисодиёт вазири Темур Сулаймонов Қозоғистон нима учун Қирғизистонга 100 млн доллар ёрдам бераётганини гапириб берди. “Қозоғистон учун бу жуда ҳам фойда, чунки Евро Осиё Иқтисодий Иттифоқи ичида бизнинг ягона божҳона чегарамиз бордир, яъни ўша ҳудуддаги Кирғизистон чегаралари Ҳитой, Тожикистон ва Ўзбекистон билан туташади ва бу бизнинг ягона божҳона чегараларимиздир. ЕОИИ ичидаги давлатлар орасида Қирғизистон билан биргина биз тўғридан-тўғри чегарадошмиз, шунинг учун ҳар бир ноқонуний йул билан чегаралардан сизиб киришлар, контрабанда ва пасайтирилган нарҳдаги моллар биринчи ўринда бизга салбий таъсир қилади. Токи биз Қирғизистон чегараларини мустаҳкамламас эканмиз, бизга ҳар доим биз ҳоҳламаган бир нималар ҳавф солиб тураверади, у ердан биз тарафга кириб келиб кейин эса Россия ва Беларусия ва ҳоказо"- дейди Сулейманов журналистлар билан суҳбатда.... Қозоғистон Республикаси парламент мажлисида 17 май чоршанба куни депутатлар Қирғизистонга 100 млн долларлик ёрдам пулини бериш бўйича ратификацияни тасдиқлашди. Қирғизистон тарафига бу ёрдамни берилиши Қирғизистоннинг ЕОИИга қўшилиши ва “Йўл ҳариталари” бўйича келишилган қирғизистон ҳудудида божҳона инфраструктураларини яҳшилаш бўйича фаолият юргизишлари учундир. ЕОИИнинг талаби билан Қирғизистоннинг соғлиқ, ветеринария ва фитосанитария талабларига мувофиқ келсин. 2016 йил 26 декабрда Санк Петербургдаги учрашувда Қозоғистон билан Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида Евро Осиё иқтисодий ҳамкорлик доирасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш ҳақида келишиб олинган эди. Москва раҳбарлигидаги бу иқтисодий ҳамкорлик натижасида Қозоғистон 100 миллион доллар харажат қилмоқда. Мамлакатнинг тинмай ўсиб бораётган ташқи қарзи ва аҳолиси тобора қашшоқлашиб бораётган бугунги шароитда, ички муаммолар қолиб, кимнингдир кўрсатмасига кўра қўшни давлатга бундай катта миқдорда ёрдам кўрсатилиши Қозоғистон фуқароларининг норозилигига сабаб бўлмоқда.