Эрдўғон "энг қудратли", Ҳабиб ҳам бор, Шавкат Мирзиёев-чи?
Бу йил дунёнинг "энг қудратли мусулмони", деб Туркия Президенти Режеп Таййиб Эрдўғон топилган. "500 қудратли мусулмон"дан иборат рўйхатга ҳозирча Ўзбекистоннинг амалдаги раҳбари Шавкат Мирзиёев тушмаган. Ўзбекистонни бу йил ҳам муфтийси Усмонхон Алимов намоён этган. Марҳум Ислом Каримов бугунгача "дунёнинг энг қудратли мусулмонлари"дан бири сифатида эътироф этилган биринчи ва ягона Ўзбекистон президенти бўлиб турибди. Ислом ва мусулмонлар Ўзбекистоннинг халқаро имижини яхшилаш истагида мамлакатнинг янги президенти Шавкат Мирзиёев бирламчи эътибор қаратган мавзулардан бири бўлган. Аксарият аҳолиси мусулмон бўлган Марказий Осиё минтақасидан қўшни Туркманистон ва Тожикистон президентлари бу гал ҳам "қудратли мусулмон"лар сафидан жой олишган. Чеченистон Президенти Рамзан Қодировнинг ҳам рўйхатдаги ўрни бўш қолмаган. Юқори учликни Саудия Арабистони ва Иордания подшоҳлари тўлдиришган. Янги рўйхат борасида сизнинг фикрингиз ва танловингиз...Билингки, фикрларингиз биз учун қимматли. Раҳмат, азизлар...