VID_20210607_184129_237.mp4
Кўзлар бироз гўзаллик кўрсин деб мана шунга айтилади аслида. МашаАллоҳ! Э жуда хурсанд бўлдим кўриб... Бизнинг Ватанда ҳам шундай кунларни кўриш насиб айласин... Мундоқ олиб қаралса Туркия ҳам бизга Ватанку, майлида.. Истанбулдаги масжидда 3,5 минг кичкинтой пешин намозини ўқиди (видео) Истанбулнинг Аташеҳир туманидаги “Меъмор Синон” жомеъ масжидида “Менинг намоз байрамим” тадбири ўтказилди, дея хабар бермоқда “7” телеканали. “Бахтли ширинтойлар” боғчалари ташкил этган тадбир доирасида 3-5 ёшли 3,5 минг нафар болажонлар пешин намозини ўқиди. Аввал таҳорат олган кичкинтойлар кейин катталар билан бирга сафга турди. Жамоати масжиднинг минглаб болалар билан тўлганидан мамнун эканини билдирди. Масжид имоми эса йигирма бир йиллик фаолияти давомида бунчалик катта болалар жамоатини кўрмаганини айтди. “Сонлари бундан ҳам кўп бўлсин”, – дейди у. “Бахтли ширинтойлар” боғчалари вакилининг айтишича, бешинчи бор ўтказилган мазкур тадбирдан кўзда тутилган асосий мақсад болаларни масжидга ўргатишдир.