"Ё рамазон"ни айтган Шаҳноз санъаткорларни жўровоз саловот айтишга чорлади HD

02.07.2014
Рўза пайтида оқшом тушганидан бошлаб болакайлар уйма-уй юриб¸ қадимий рамазон қўшиқларини айтиши бу ой манзарасининг ажралмас қисми деб кўрилади. Эндиликда эстрада хонандасининг рамазон қўшиқларини айтиши бу манзаранинг янги қирраси сифатида намоён бўлди. Ўзбекистоннинг катта шаҳарларида рамазон қўшиқларини айтаëтган болалар сони сийраклашган айни кунларда бу қўшиқларни катта саҳнада куйлаётган эстрада хонандаларининг сони ортмоқда. Бу фикрни илгари сурган ўзбекистонлик бастакор Шарофат Озод қизига кўра¸ саҳнада рамазон қўшиқларини айтаётган ўзбекистонлик ашулачи Шаҳноз булардан биридир: - Шаҳноз репертуарида рамазон ҳақида олтита қўшиқ бор. Мен бу қўшиқларни эшитиб кўрдим¸ умуман олганда, ëмон эмас. Туркия ва араб мамлакатларида рамазон ойини улуғлаб¸ пайғамбаримизга саловотлар айтилган қўшиқлар ижро қилинади. Шаҳноз мана шу анъанани Ўзбекистонга олиб кирди. Энди Шаҳноз рамазон айтибди дегани бу ҳали уни кўчама-кўча юриб, рамазон айтиб келдим эшигингизга деганини билдирмайди. Қўшиқ кўнгилдан айтилган¸ энг муҳими шу, - дейди тошкентлик бастакор.

Похожие видео