Иккинчи хотинга уйланганини билдирган собиқ муфтийни жазолаш талаб этилмоқда HD
Аҳоли билан учрашувларда мунтазам икки ва ундан кўп хотин олиш жамиятнинг фохишалар ва боқувчисиз қолган аёллардан тозаланишига сабаб бўлишини айтиб келган собиқ муфтий Чубақ ҳожи Жалилов ўзи намуна кўрсатиб, иккинчи хотинга уйланганини тан олди. -Мен яна уйландим, бироқ олдинги хотиним билан ажрашганим йўқ. У мендан ҳафа бўлаяпти. Унинг ҳафа бўлишга, рашк қилишга ҳаққи бор. Бева қолиб Туркияда энагалик қилиб юрган 30 ёшдаги аёлга уйландим. Доим “Қизларни Туркия, Россияга ва бошқа давлатларга жўнатманглар, уларни боқинглар, ўз қаровингизга олинглар”, деб айтиб келаман. Уйланиш ниятим йўқ эди. Лекин мен бошлаб бермасам ким бошлаб беради? Гапларим қуруқ сўз бўлиб қолмасин, ўзим намуна бўлиб берайин, деб уйландим, -деди Чубақ ҳожи Жалилов Интернет тармоғида тарқатилган видеода.