Sodiq Samarqandiy bilan suhbat HD

23.01.2022
Содиқ Самарқандий билан суҳбат Бу суҳбат менинг Фейсбукдаги саҳифамда жонли тарзда намойиш қилинган эди. Нимага эришдик? Оламшумул катта иш қилмадик, аммо одамларга Содиқжон "олабўжи" эмаслигини кўрсатдик. Ҳамма Ўзбекистонда Содиқ Самарқандий маърузаларини эшитиш мумкин эмас, дейди, қулоғида шу гап қолган! Аммо бирор киши нима учун, демайди. Бирор киши нима учунлигини ҳам айтмайди. Ана шунинг учун Содиқжоннинг ўзи билан кўришиб, юзма-юз суҳбатлашиб, уни юртдошларимизга яқинроқдан таништирмоқчи бўлдим. Натижа Фейсбукнинг ўзида ва бу суҳбатимиз кўрсатилган ютуб каналларида қолдирилган фикр-мулоҳазаларда акс этиб турибди: – Содиқ Самарқандий биз тасаввур қилгандан бошқача экан! – Содиқ Самарқандий жуда ҳам илми кучли олим экан! – Содиқ Самарқандий жуда ҳам одобли, мулойим инсон экан! – Савол берган одамни сўкмасдан, онасини ҳақорат қилмасдан ҳам суҳбатлашадиган уламолар бор экан-ку?! – Содиқ Самарқандийни биз энди кашф қилдик! Ва ҳоказо. Содиқ Самарқандий ҳақида ҳамма илиқ фикрларини ёзди. Албатта, у ҳақида салбий фикр айтганлар ҳам бўлди, аммо улар оддий мухлислар эмас, Содиқжондан ўзига рақиб ё душман ясаб олган аҳли илмлар ёки уларнинг шотирлари эдилар. Ватанга қайтганимдан кейин ўзимга юзлаб инсонлар шу суҳбат учун миннатдорчилик билдиришди, катта қизиқиш билан кузатганларини айтишди, ишимни яхши журналистик иш, дея баҳолашди. Айримлар "Йил суҳбати" деб ҳам эътироф этишди. Хуллас, Содиқжон билан суҳбатимиз элга манфаатли бўлди, деб айта оламан. Аллоҳ барча ишларимизни хайрли қилсин! #sodiq #samarqandiy #sodiqsamarqandiy #intervyu #turkiya #istanbul #karimberdi #каримбердитўрамурод #тўрамурод #каримберди #содиқ #самарқандий #содиқсамарқандий #самарканд #каттакурган #каттқўрғон #суҳбат #интервью #туркия

Похожие видео

Показать еще