Shavkat Mirziyoev qarori,pasport xaqida va FArgonadan xush xabar...
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик фуқаролар паспортининг амал қилиш муддати тўхтатиб турилади Жиноят-процессуал кодекси суд қарори билан давлатлараро ёки халқаро қидирувдаги айбланувчи ёки гумондор паспортининг амал қилиш муддатини тўхтатишга имкон берувчи норма билан тўлдирилди. Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодекси(ЖПК)га паспортнинг амал қилиш муддатини тўхтатиш тўғрисидаги норма жорий этилди. Тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун 28 август куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. Жорий йилнинг 29 август кунидан кучга кирадиган ўзгартиришлардан ўрин олган ҳужжат 17 август куни Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, 24 август куни Сенатда маъқулланди.ЖПКнинг янги 245−1-моддага мувофиқ, айбланувчи, гумондорнинг суриштирув, дастлабки тергов ва суддан олдини олиш қочишининг, унинг келгусидаги жиноий ҳаракатларини тўхтатиш ва ҳукмларнинг ижро этилишини таъминлаш мақсадида паспортнинг амал қилиш муддати тўхтатилиши мумкин. Паспортнинг амал қилиш муддати айбланувчи ёки гумондор паспортдан фойдаланган ҳолда Ўзбекистондан чиқиб кетиши ёки чегарадан ташқарида ҳаракатланиши тахмин қилинаётганига етарлича асослар бўлган тақдирда тўхтатилади. Паспортнинг амал қилиш муддатини тўхтатиш деганда паспорт, биометрик паспорт, хорижга чиқиш учун биометрик паспорт ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддатини вақтинча тўхтатиш назарда тутилади. Паспортнинг амал қилиш муддатини тўхтатиш фақатгина давлатлараро ёки халқаро қидирув эълон қилинган айбланувчи ёки гумондорга нисбатан қўлланилади.