ЖЧ-2018: Ярим миллион мусулмон яшайдиган Қозон мусулмон ишқибозларни кутиб олишга тайёр
Россиянинг Қозон шаҳри мусулмон футбол ишқибозларини кутиб олишга тайёр Шу ёз мусулмон ишқибозлар Россияга саёҳат қилишар экан, Қозонда уларни мусулмончасига кутиб олишлари аниқ. Қозонда ярим миллион мусулмон россиялик яшайди. Зотан, бу шаҳарда турфа дин ва маданият вакиллари истиқомат қилишади. Айдарнинг ўз ресторани бор ва барча мусулмонлар бу ердаги ҳалол таомлардан татиб кўришлари мумкин. Рамазон ҳайитини ҳам бу ресторан тантана билан байрам қилади.