Футбол: ЖЧ-2022 саралаши. Ўзбекистон – Сингапур 5:0 HD
Учрашув тезкор гол билан бошланди. 6-дақиқада Жалолиддин Машарипов Икром Алибоевнинг заргарона узатмасини чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди. 35-дақиқага келиб, Машарипов жарима майдончасида ҳимоячини алдаб ўтди ва дарвозабонни доғда қолдирди. Бу у учун ўйиндаги иккинчи гол бўлди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Элдор Шомуродов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Иккинчи бўлимда эса ўзбекистонлик футболчилар Сингапур дарвозасини икки бор ишғол этди. Одил Аҳмедов 50-дақиқада ўнг қанотдан уюштирилган қарши ҳужумни муваффақиятли якунлаган бўлса, ўйин якуни арафасида Сингапур ҳимоячиси ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонида ўтказилаётган марказлашган мусобақани ғалаба билан бошлаб, очколари сонини 12 тага етди. Жамоа 2-ўринда бормоқда.
Похожие видео
Показать еще