ИККИ ПРEЗИДEНТ БИЛАН ЁНМА-ЁН: ФАРҒОНАЛИК ТАДБИРКОР РАҲМАТЖОН ЭРКАБОЕВНИНГ ИШИ НEГА ТАН ОЛИНМАЯПТИ? HD

05.03.2020
Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида «Судга иши тушган ҳар бир фуқаро адолат борлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Суд чинакам адолат қўрғони бўлиши шарт» деб таъкидламоқда. Ҳозирги кунда шу талаблар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билиш учун фарғоналик тадбиркор-қурувчи Раҳматжон Эркабоев бошидан ўтказганларини видеоинтервю орқали ЭФФECТ.УЗ мухбири Элёр Тожибоевга баён қилди. Раҳматжон Эркабоевнинг маълум қилишича, у «1-Кўчма Механизациялашган карвон» хусусий корхонасининг таъсисчиси бўлиб, 27 йил мобайнида Фарғона вилояти ҳудудида қурилиш ишларини олиб борган. Раҳматжон Эркабоев ўз вақтида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов ва ҳозирги давлат Раҳбари Шавкат Мирзиёевга ўзи қурган уйларни тақдим этган ва ҳамда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов қўлидан давлат унвонини қабул қилиб олган. Ҳукумат Эркабоевни хизматлари эвазига 2008 йил «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» унвони билан тақдирлаган. Бундан ташқари, у 2001 йил 10 йиллик кўкрак нишони ҳамда 2005 йил «Шуҳрат» медали, 2007 йили ХТВ томонидан «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан ҳам тақдирланган. Эслатиб ўтиш жоиз, давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев сўнгги марта 2019 йилнинг 29 август куни собиқ Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноевни «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» унвони билан тақдирлаган эди. Шундан сўнг Ўктам Барноев куни кеча Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланиб, Бухоро вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. ИШЛАР «ПАЧАВА». БАХТСИЗ ҲОДИСА «БУЮРТМА» ҚИЛИНГАН ЖИНОИЙ ИШГА БОРИБ ТАҚАЛАДИ. ОҚИБАТИ 7 ЙИЛЛИК ҚАМОҚ ЖАЗОСИ Гап шундаки, Раҳматжон Эркабоев раҳбарлигидаги ширкат қурувчилари 2007 йил Риштон тумани ҳудудида «Тиббиёт» коллежини қуриб фойдаланишга тошпирган. Бироқ орадан 4 йил ўтиб, 2011 йилнинг июлида Риштонда содир бўлган кучли зилзила туфайли унинг ширкати қурган коллеж биноси деворларининг бир қисмига дарз кетади. Бунинг ҳисоби эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчига қимматга тушган. Эркабоевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жиноят иши қўзғатади. Бош прокуратура Раҳматжон Эркабоев раҳбарлигидаги «1-Кўчма Механизациялашган карвон» хусусий корхонаси томонидан 2005-2011 йилга қадар қурилган барча бино-иншоотларни назорат ўлчовидан ўтказиб, корхонанинг молиявий хўжалик фаолиятини тафтиш қилади. Айни вақтда Бош прокурор лавозимида ўтирган Ниғматилла Йўлдошев ўша вақтда Рашид Қодировнинг ўринбосари бўлиб ишлар эди. Маълумки, 1952 йилда таваллуд топган Рашид Қодиров Ўзбекистон Бош прокурори сифатида 2000 йилдан бошлаб, 2015 йилга қадар фаолият кўрсатди. Суд ҳукми билан айбли деб топилган жиноятлари учун Рашид Қодировга ЖК 50-моддасининг 6-қисми тартибида 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Раҳматжон Эркабоев ишини тергов қилган вақт собиқ бош прокурор лавозимда бўлган ва терговни (таҳририятга амалдаги лавозими номаълум) Баҳромжон Ярашев олиб борган. Раҳмат

Похожие видео