Бош вазир шпаргалка билан ушланган абитуриентга "тан" берди HD

02.08.2017
Бугун Ўзбекистон олийгоҳларида қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди. Хабарларга кўра, жорий йилда тест синовлари кучайтирилган назорат остида ўтган. Абитуриентлар имтиҳон хоналарига ўтишдан аввал жиддий текширувдан ўтган ва шпаргалка ёки яширин мобил телефонлари топилганлар тест синовларига қўйилмаган. Қуйидаги ЖОНЛИ БЛОГ орқали тест синовлари манзарасини биргаликда кузатамиз. Бош вазир шпаргалка билан ушланган абитуриентга "тан" берди Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент Давлат юридик университетидаги тест синовларини кузатган пайти шпаргалка билан қўлга тушган «ихтирочи» абитуриент билан суҳбатлашди. Воқеа жойида бўлган Газета.уз нашри мухбири томонидан тасвирга олингани айтилаётган видеода Ариповнинг абитуриент ясаган алоқа воситасини кўздан кечираётгани акс этган.

Похожие видео