Эрон: Бензин нархи сакраб кетди, 100 дан ортиқ одам ўлдирилди - BBC Uzbek HD
Эрон: Бензин нархи сакраб кетди, 100 дан ортиқ одам ўлдирилди – Эрон, беш кундирки, норозилик намойишлари гирдобида. Одамлар “очман”, дея кўчаларга чиқишаркан, Эроннинг аксарият шаҳарларига катта сондаги хавфсизлик кучлари ташланган. Хабарларга кўра, намойишларни бостириш учун масъуллар куч қўллашган – ростмана қуроллар ва мерганларни ишга солишган. Халқаро “Amnesty” ташкилотига кўра, ўтган беш кун ичида юздан ортиқ одам қурбон бўлган. Аммо, ташкилотнинг ишонишича, ҳақиқий рақамлар бундан кўра анча кўп бўлиши мумкин. Ҳозир Эронда аксарият мактаблар ёпиқ, футбол учрашувлари бекор қилинган, банклар ва бошқа биноларга ўт қўйилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти намойишчиларга қарши куч қўлланишини кескин қоралаган. Эронлик масъулларни бундай қилмасликка ундаб чиққан. Намойишлар ҳукумат бензин нархини уч баробарига кўтариши ортидан бошланиб кетган. Бунга яна одамларнинг ўн йиллар мобайнида йиғилиб ётган қаҳру ғазаблари ҳам туртки берган. Видеолавҳамиз Эрондаги сўнгги вазиятни ўзида акс этдиради. BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek