ТАҚДИР ДЕГАНИ НИМА? - TAQDIR DЕGANI NIMA? HD
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бундай деб айтаётганини эшитдим, дейдилар: Оллоҳ Таъало халойиқнинг тақдирини еру-осмон яралишидан эллик минг йил илгари ёзиб қўйган. Ўшанда Унинг арши сув юзида эди. Абу Довуд ўз «Сунан»ида Абу Ҳафса аш-Шомийдан ривоят қилади, айтадики; Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу фарзандига деди: Эй ўғлим, сенга тўғриланган нарса, ҳеч бир хато қилмай сенга етади. Сени хато қилиб ўтиб кетган нарса эса, асло сенга етмайди. Шуни билмагунингча иймон таъмини тота олмайсан. Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам нинг мана бундай деб марҳамат қилаётганини эшитдим: «Оллоҳ Таъало дастлаб қаламни яратди, сўнг унга «ёз» деб фармон қилди. Қалам, нимани ёзай, деди. Шунда Оллоҳ: то қиёматгача бўладиган барча нарсаларнинг тақдирларини ёз, деди». Эй ўғлим, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг яна бундай марҳамат қилаётганини эшитдим. «Ким бундан бошқа йўлда яъни қадарга ишонмай ўлса, у биздан эмас». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади; айтадики, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга дедилар: «Сен йўлиқадиган нарсани ёзиб, қалам қуриди» – яъни азалда сен йўлиқадиган нарсалар ёзиб қўйилган. Ушбу ҳадислар қадар азалда Оллоҳнинг тақдир этиб, белгилаб қўйиши эканига очиқ далолат қилади. Буни қадарга иймон келтиришни талаб этиб келган ҳадисларнинг ўзи ҳам қувватлайди. Жумладан, Умар розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан Жаброил алайҳис-саломнинг келганлиги ва иймон ва Ислом ҳақида савол берганлиги хусусидаги ривоятида шундай дейилади: «Жаброил дедилар; Менга иймон ҳақида хабар беринг, ё Расулуллоҳ, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «иймон – Оллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, элчиларига, Охират кунига ишонишингиз ва қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Оллоҳдан деб иймон келтиришингиздир», яъни Оллоҳ Таъало халқни яратишидан олдин яхшилик ва ёмонликни тақдир этганлигига эътиқод қилишингиздир. Имоми Аҳмад ўз муснадида Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ҳадисидан ривоят келтиради, айтадиларки, отам айтгандилар: Убоданинг олдига кирдим, у ўлим тўшагида ётар эди. Унга дедим, эй отажон, менга васият қилинг, шунда у қўзғалиб, мени ўтирғизинглар деди. Уни ўтирғизишгач, деди; эй ўғлим, сен то қадарнинг яхшисига ҳам ёмонига ҳам иймон келтирмагунингча иймон таъмини ҳам тота олмайсан, Оллоҳ табарока ва Таъалони билиш ҳақиқатига ҳам ета олмайсан. Мен дедим; эй отажон, қадарнинг яхши ёмонини қаердан биламан? У деди: билгинки, сенга тўғриланган нарса ҳеч бир хато қилмай сенга етади, сени хато қилиб ўтиб кетган нарса эса, асло сенга етмайди. Эй ўғлим, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам нинг мана бундай деб айтаётганини эшитдим: «Дастлаб Оллоҳ қаламни яратди сўнг унга «ёз» деди. Натижада шу соатдан бошлаб то қиёматгача бўладиган нарсаларни ёзиш жорий этилди» Эй ўғлим, агар ўлсанг ва бунда бўлмасанг яъни қадарга ишонмасанг жаҳаннамга кирасан». Яна Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади; Расулуллоҳ саллалл
Похожие видео
Показать еще