МАЖБУРАН БУДДИСТГА ТУРМУШГА ЧИҚГАН МУСЛИМА ҚИЗ| Majburan turmushga chiqgan muslima Qiz HD

11.07.2018
Бисмиллахир рохманир рохим! Мен золимлар зулми остида қолган , ожиза муслима синглингиз Оишаман. Номуслари топталган Туркистонлик уйғур муслимаман . Кечаю кундузларини ҳавотир ила ўткизаётган мўмина синглингизман. Хитой аскарлари рўза тутишни намоз ўқишни ман этсаларда намозини қолдирмаган, рўзасини Хитой буддистлари мажбуран очгунларига қадар тутаётган муниса синглингизман. Ҳаа мен ўша... рўзаси мажбуран очирилган, Туркистонлик Оишаман. Ҳаа мен ўша... беш акаси қамоқда , уч укаси муҳожирликда , ота-онаси шаҳид бўлган, уйида эркак зоти қолмасдан , Хитой ҳукумати қариндошлик ҳафтаси дея уйимизга Хитойнинг буддист эркаклари мажбуран жойлаштирилгандан сўнг, ўз номусини ҳимоя қилиш учун ўзини балкондан улоқтирган Сумаянинг синглиси Оишаман. Ҳаа мен ўша... Хитойлик буддистга мажбуран берилган , ўз тўйини қайғу ва алам ила ўтказган, Марямнинг опаси Оишаман. Ҳаа мен ўша... Фарзандларига Исломни ўргатганлиги, намоз ўқиганлиги, рўза тутганлиги хамда тилидан чикадиган ягона калимаси ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ деганлиги учун мана қарийб 8 йилдан бери ўз ҳаётини Хитой қамоқҳонасида мазлум маҳбус ўлароқ ўтказаётган Мустафонинг аёли Оишаман. Ҳаа мен ўша... Бир миллиондан зиёд мусулмонлари қамалган, намози рўзаси учун зулм кўраётган, буддистлар тарафидан Куръони , жойномози ёқилган , уламолари бирин кетин шаҳид қилинаётган, имомлари масхара қилинаётган, рўзалари мажбуран очирилаётган, аммо...Аллоҳга иймони чексиз бўлган Туркистонлик мусулмонларнинг бириман! Ҳаа мен ўша.... Муҳаммаднинг умматига мансуб бўлган, қамасалар ҳам гарчи ўлдирсалар ҳам ,ўз динидан воз кечмаган , кофирлардан безор бўлган бу умматни буюк уммат дея таниган Оишаман. Ҳаа мен шу умматданман, унинг оғриғи менинг оғриғим аммо менинг оғриғим сизларнинг оғриғингизми? Оёқ кийимингиз йиртилиб қолса бориб дарҳол тўғрилатиб оласиз. Наҳот муслима синглингизга шу оёқ кийимингизчалик ҳам эътибор бермасангиз ! Ҳа мен шу умматданман аммо сиз шу Умматданмисиз ? Мусулмон мусулмоннинг биродаридир унга зулм қилмайди уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди деган Пайғамбарнинг умматиданмисиз? Биз Аллоҳга ишондик хамда буйрукларига буйсундик. Ха у Хитой кофирларининг минглаган аскарлари, миллионлаган қуроллари бўлса бизнинг буюк Роббимиз бордир ! Фиръавнни ҳалок килган Аллоҳ буларни ҳам тез орада ҳалок қилади ! Аммо уммат ҳолига эса вой бўлсин! Бу Уммат тарихда энг Буюк уммат дея сифатланар эди .... аммо мен бугун кўзларим ёшларга тўлган ҳолда бу Умматга бор овозим ила, "Эй орзу ҳавасларга бурканган уммат, уз диндошини уз холига ташлаб куйган уммат дея дод солмоқчиман! Эй орзу ҳавасга бурканган уммат бизга ёрдам беролмас экансиз ҳеч бўлмаганда муборак рамазон ойи ҲАҚҚИМИЗГА дуо қилинг!

Похожие видео