ИММУНИТЕТИНГИЗНИ КУЧАЙТИРАДИГАН ЭНГ ЗЎР УСУЛ
Аллоҳ таоло Қуръони каримни бизларга ҳидоят манбаи қилиб берган. У муборак китоб инсон умрининг таваллуд босқичидан тортиб, то поёнига қадар келиб чиқадиган барча эҳтиёжларига жавоб берувчи, мавжуд муаммоларнинг адолатли ва муфассал ҳал қилинишига йўл кўрсатувчи, ҳар замон ва ҳар маконда дастурул амал бўлгувчи ягона илоҳий китобдир. Қуръони карим Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалламга Худои таборак ва таоло томонидан ато этилган мўъжизаларнинг энг буюги бўлиши билан бирга, уни ўқиб, сўнгра уқиб, унга амал қилганларни икки дунё саодатига етакловчи манбадир. Унда ҳалол билан ҳаром, ҳақ билан ноҳақ очиқ-равшан баён этилиб, Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: “Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир” (Бақара сураси 2-оят) Бошқа оятларда Аллоҳ таоло: “Дарҳақиқат, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бордир. (Ушбу Қуръони карим) тўқиб чиқарилган сўз эмас, балки ўзидан олдинги нарсаларни (яъни илоҳий китобларни) тасдиқ этувчи, унга иймон келтирадиган қавм учун барча нарсаларни муфассал баён қилиб берувчи ҳидоят ва раҳмат (бўлган бир китобдир)”. -дея марҳамат қилган. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам: “Қуръони каримнинг бошқа сўзлардан афзаллиги худди Аллоҳ таолонинг Ўз махлуқотидан устунлиги кабидир”. Мана шу ҳадис Қуръони каримнинг фазилатини англашлик учун, буюк неъматлигини тушуниш учун етарлидир. Қуръони каримнинг фазилати шунчалик кўпки, уни ёзиб ёки айтиб адоғига етиб бўлмайди. Бу муқаддас китоб сизни дунёу охиратингизни бахтли қилади. Бу дунёдаги барча мушкулингизни осон қилади. Мана масалан, “Фотиҳа” сураси ҳамма дард ва жодуга даво. Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилишларича “Фотиҳа сеҳрланишга қарши шифодир” дейилган. Айниқса, Байҳақийнинг Абдулмалик бин Умайрдан қилинган нақлида эса: “Фотиҳа ҳамма дардга шифодир” деб марҳамат этилган. Албатта бу сураи муборакни ҳар бир инсон тўла иймон ила, жуда қаттиқ ихлос ила ўқиса, ўша қийналаётган ишларидан холи бўлади. “Фазоил ул Қуръон” китобида шундай нақл қилинади: Ҳазрати Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассаллам марҳамат қилдилар: “Ҳар ким ўз манзилига кирганда “Фотиҳа” ва “Ихлос” сураларини ўқисин. Худойи таоло у ердан камбағалликни кетказади ва хайру баракаларни кўпайтиради”. Ва яна айтиладики, “Фотиҳа” ва “Ихлос” сураларини ўқиб ўзига дам солиб ухлаган одам барча бало-офатлардан омонда бўлади. Ҳазрати Жаброил а.с. дедилар: “Фотиҳа” сураси ўқилса, унинг еттита ояти Дўзахнинг етти забония (азобловчи фариштаси)га тўсиқ бўлади, сурани ўқиган одам дўзах олдидан эсон-омон ўтади. Агар сураи карима ўқилиб сувга дам солинса ва бу сув иситмаси бор одамга сепилса, иситмасини кетказади. Кимики мазкур “Фотиҳа” сурасини бомдод намозининг суннат ва фарзи орасида 41 маротаба ўқиб касалга дам солса, хаста албатта шифо топади. “Фотиҳа” сураси илон чаққанлар учун заҳарни кесадиган беқиёс даводир. “Сизлар Қуръони азимушшаънни кўп ўқинглар. Қуръони карим ажойиботларидан кўп насибангизни ҳам олгайсизлар ва Жаннатда даражаларга ноил бўлгайсизлар”. Ва яна бошқа бир ҳадисда марҳамат қилинади: “Рас