"Фоҳишалар" рўйхати бир йилда 400 кишига кўпайди HD

13.12.2018
Тожикистон ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2018 йилнинг ўтган 9 ойида Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари 6 мингга яқин аёлни фоҳиша сифатида рўйхатга олган. Бу 2017 йилги рўйхатга яна 400 киши қўшилганини англатади. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг фикрича, қашшоқлик, ишсизлик, қизлар учун таълим олиш имкони чекланганлиги, эрта никоҳлар ва меҳнат муҳожирати мамлакатда фоҳишаликнинг ривожланишига сабаб бўлган. Ўзини Заррина деб таништирган 28 ёшли аёлнинг Озодликка айтишича, у эридан ажралиб, олис тоғли қишлоқдан иш излаб Душанбега келган. Аввал Заррина ошхонада официант бўлиб ишлаган, аммо сўнгра танишлари маслаҳати билан фоҳишалик кўчасига кирган. Тўрт ойдан бери бу аёл Душанбе кўчаларида фоҳишалик қилади. Унинг айтишича, бундай "касб" билан пул топиш осон эмас: "Биринчидан, милиция ходимлари қўлига тушиш хафви катта. Қўлга тушсанг, катта жарима тўлашга тўғри келади. Баъзи аёллар 15 кунга қамоққа ташланади. Бошқа томондан зўравонлик ҳоллари ёки ВИЧга чалиниш хавфи ҳам бор”. Охирги йилларда Тожикистонда фоҳишаликнинг олдини олиш учун “тушунтириш ишлари” билан бир қаторда уларга нисбатан жазо чоралари ҳам кучайтирилмоқда.

Похожие видео