Тошкентда рейдлар: ЙПХ ва МХХ қимматбаҳо машиналарни "овлаяпти" HD
Пойтахт Тошкентда Йўл-патрул хизмати (ЙПХ) ходимлари “асосан” қимматбаҳо автомобиллар эгаларини турли қонунбузарликларда айблаб, уларга тегишли автомобилларни ушлаб, жарима майдонига жойлаштирмоқда. ЙПХ ходими Озодликка рейдлар бутун Тошкент бўйлаб Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари ҳамроҳлиги ва назорати остида ўтказилаётганини айтди. Ҳайдовчилар эса, ўз машиналарини "жарима майдони"дан қайтариб ололмаётганларидан шикоят қилди. “Йўл қоидаси – умр фойдаси” “Йўл қоидаси – умр фойдаси” номи остида 10 октябрдан буён ўтказилаётган рейдларда ҳозиргача ўнлаб қимматбаҳо машиналар ушланиб, “жазо майдончаси”га жойлаштирилган.