"Тозалаш" тадбирида киракашларнинг Damasлари текинга ишлатилмоқда

16.11.2016
Фарғона вилояти бўйлаб олиб борилаëтган “Тозалаш” тадбирида вилоятдаги киракаш Damasчилар милиция ва бошқа текширувчиларни текин ташишга мажбурланмоқда. Бу ҳақда Озодликка маълум қилган марғилонлик киракашнинг айтишича, туман Йўл-патрул хизмати ҳодимлари Damasларни тўхтатиб, “текин ишга” жўнатмоқда: - Бугун эрталаб рейсга чиқсам, Марғилон ЙПХ ходими тўхтатиб¸ кун бўйи рейдда қатнашасан¸ милисаларни олиб юрасан, деб ҳужжатларимни олиб қўйди. Кун бўйи уйма-уй облавага милиса ташидим. Ҳужжатларни кечқурун қайтариб берди¸ деди суҳбатдош. Фарғона вилоят ИИБ сидаги Озодлик манбаси “Тозалаш” амалиëтига ҳусусий киракашлар жалб қилинганини тасдиқлади: - "Тозалаш" амалиëти бутун вилоят бўйлаб кенг қамровда олиб борилмоқда. Диний айб билан қамалиб, озод бўлганларнинг оилаларига бир-бир кириб текширмоқдамиз. Кейин особий списка бўйича ҳам текшириш ўтказилмоқда. Машина етмаяпти. Шу боис қайддан ўтган хусусий таксилар¸ дамасларни ҳам жалб қиляпмиз. Бу жалб қилиш ҳайдовчиларнинг розилиги билан бўляпти, бу бир. Иккинчидан, улар йўналишли такси сифатида лицензия олганида¸ лицензия шартномасига имзо чекишган. Шартномада фавқуллода ҳолатларда куч ишлатар тизимларга ўз транспорт воситам билан ëрдам бераман¸ деган банд бор¸ деди манба.

Похожие видео