МХХчилар Сергелида Мирзиëевга топширилган янги уйларда “уй соҳиблари” ролини ўйнаб берди HD
17 ноябрь куни Ўзбекистон расмий ва норасмий матбуоти президент Шавкат Мирзиëевнинг Сергели туманида қурилган янги уйларни бориб кўргани¸ ”янги уй соҳиблари” билан учрашгани ҳақида ëзди. Бу уйларни бевосита кўриб¸ янги уй эгалари билан бевосита гаплашишга уринган тошкентлик фаоллар¸ 17 ноябрь куни президентни “янги уй соҳиблари” сифатида қарши олганларнинг аксарияти МХХ ва шаҳар ҳокимияти ходимлари эканини аниқлади. Бу ҳақда Озодликка шахси очиқланмаслигини сўраган тошкентлик блоггерлардан бири хабар берди. “Мен ҳам бугунги хабарларни эшитиб¸ янги маҳаллани кўриш учун бордим. Янги уйларнинг кўпчилиги бўм-бўш¸ президентга кўрсатилган уйлардаги хонадонларни кўриб¸ уй эгаларини табриклаш учун анча-мунча эшикни жингиллатиб кўрдим. Эшикни очганларнинг айримлари МХХ ходимлари¸ айримлари ҳокимият расмийлари бўлиб чиқди. “Президент келиб-кетгунча ўтириб туринглар¸ дейишди¸ шунга бир кеча бўлди¸ ўтирибмиз. Тадбир ўтгунча ўтириб туриш айтилган”, деди ўзини МХХ ходими деб таништирган киши. Бирор хонадонга унинг ҳақиқий эгасини кўчиб кирганига шахсан мен гувоҳ бўлмадим”¸ дейди Озодликка фаол блоггерлардан бири.