Фермер ва ҳоким тўқнашуви - фермер аёл онасини сўккан ҳокимнинг юзига чанг солди, ҳоким аёлни тепди HD

22.11.2018
Фарғона вилоятида фермер аёл уни онасидан келиб ҳақоратлаган Қувасой шаҳар ҳокимига ташланиб, юзига чанг солди. Ҳоким эса, гувоҳлар иддаосига кўра, аёлни тепган. Ҳоким билан фермер аёл ўртасидаги жанжал, гувоҳларнинг айтишича, ҳокимнинг фермерга боғидаги мева дарахтларни кесиб, ўрнига буғдой экишни буюриши ортидан келиб чиққан. Жанжал Қувасой шаҳри Маҳалла жамғармасида 20 ноябрь куни, ҳоким Адҳам Зиявитдиновнинг фермерларни қабул қилиш жараёнида рўй берди. Ҳокимнинг қабулига борган 50 ёшли Зуҳра Ҳусанова Озодлик билан суҳбатда ​онасини ҳақоратлаб, қўл кўтарган Қувасой шаҳар ҳокимидан ҳимояланиш учун, унга чанг солишга мажбур бўлганини айтди: - Қабулига борсам, "еринг ҳайдалмаган, тортиб оламан", дейди. Қўлингиздан келса, қилаверинг, десам менга ташланди. Ўзининг ходимлари муштумзўрлигини билишар эканми, ажратмоқчи бўлишди. "Онангни с....й" деб сўкинувди, "сен мени онамдан келдингми", деб туриб ёқасидан ушладим. Тирноғим тумшуғига тегиб тирнади, тумшуғи қонади. Унинг қўли менинг ёқамда, меники унинг ёқасида. Ўнтаси ҳокимни ҳимоя қиляпти, мени бир ўзим қолиб кетдим, кейин ҳоким белимга тепди, грижам бор, шишиб кетди.

Похожие видео