Мурожаат

29.10.2022
Кечаги кун Риштон тумани саноат зонаси 1,2 гектар ерга иссиқхона қилиб, помидор ва бодринг етиштиришни йўлга қўйган тадбиркор аёл, Изроби опа Усмонованинг мурожаатини чиқаргандик. Мазкур ҳолат битта Риштонда ёки Фарғонада эмас, бутун мамлакат бўйича юз берган экан. Барака топишсин, расмийлар вазиятга тўғри баҳо бериб, мурожаатларни масъулият билан ўрганиб чиқиб, масалани тадбиркорларимиз фойдасига ҳал қилишди. Бугун Газтаъминот ходимлари билан бориб, опамизни хурсанд қилиб келдик. Пломбаланган газ узилди ва ёқиб берилди. Камина бир чатоқ ишни кўриб танқид қилсам ҳам, ўша иш тўтриланса, раҳмат айтиб, миннатдорчилик билдиришдан қочмаганман. Бир оғиз раҳмат айтиш вазифамиз. Тани жонлари соғ бўлсин! Бир мен эмас, барча журналистларнинг давлат ва халқ манфаати учун чиқараётган материалларига бефарқ бўлмаганингиз учун раҳмат! Қолган кузатувчиларимизга эса эринмай ўқиганингиз учун ташаккур! Биргаликда яхши кунларга етамиз, Худо хоҳласа.

Похожие видео

Показать еще